EFFECT.UZ Ахборот Агентлигининг ходимлари томонидан таҳририятимизга Суд бошқарувчилари Ассоциацияси Андижон вилояти бўлими ходимларининг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолат аниқланган, яъни: 2019 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4146 сонли «Банкротлик таомилларини соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган.

Ушбу Қарорнинг 12-бандида «Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири зиммасига юклансин» деб қайд этилган.

Мазкур Қарорнинг 3-қисми «б» бандида – «Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 май кунидан бошлаб қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг Қарорига асосан, ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақи миқдорининг йигирма баробари миқдорида ҳақ тўланади» деб қайд этилган.

Бундан ташқари, 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №765-сонли «Суд бошқарувчиларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган. 

Ушбу Қарорни бажарилишини назорат қилиш учун 5 бандида «Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори зиммасига юклансин» деб қайд этилган.

Мазкур Қарорнинг 2 бандида «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги банкротликни соддалаштирган тартибларини амалга оширишда суд бошқарувчиларига мукофотлар тўлаш тартибларини амалга оширишда суд бошқарувчиларига мукофотлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағлар ажратилиши назарда тутсин» деб қайд этилган.

Қарорнинг 1-иловасига асосан «Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида»ги НИЗОМнинг 3 – бобида «Суд бошқарувчисига мукофотлар тўлаш тартиби» кўрсатиб ўтилган. Унга кўра 3-боб, 14 бандида қуйидагича «Давлат солиқ инспекциясининг қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига асосан банкрот деб топилган хўжалик юритувчи субъектнинг суд бошқарувчисига қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорига мувофиқ ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг (Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети) тегишли бюджети маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти баробари миқдорида мукофот тўланади» дейилган.

Шунингдек, 16-бандида «Қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорини суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юборади» деб кўрсатилган. Қарорнинг 17-бандида «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот тўлаш учун пул маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади» деб қайд этилган.

Қарорнинг 19-бандида «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ҳудудий молия органлари ва Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари суд бошқарувчисига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш учун мукофот тўлаш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатлар қопланиши учун масъулдир» деб белгиланган.

Лекин, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ижроси таъминланмай келиши оқибатида бизнинг таҳририятимизга Суд бошқарувчилар Андижон вилояти бўлими ходимлари мурожаат этишди. Уларнинг иддаосига кўра, «2019 йил 1 май кунидан бери ҳозирги кунгача Андижон вилояти Молия ва Солиқ органлари томонидан бажарилган ишлар учун умуман пул тўланмасдан келинаётганлиги, иш ҳақи берилмаётгани ва турли инстанцияларга мурожаат қилиш билан сарсон-саргардон бўлишаётганлигини» билдиришди. ушбу ҳолатга мутассадилардан изоҳ кутиб қоламиз