2020-2021 Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Ўнга кўра, республика ҳудудида ишлаб чиқарилган товарлар ва импорт қилинган товарларнинг акциз солиғини босқичма-босқич бирхиллаштириш мўлжалланмоқда.

Бунда Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ва унда соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилган. Бажариш муддати – 2020 йил давомида, ижро учун масъуллар – Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси.

Шунингдек, мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) олди-сотдисини амалга оширишда замонавий банк хизматларидан фойдаланиш жорий этилади.

Бу борада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) бўйича томонлар ўртасидаги олди-сотди шартномаларни нотариал идоралар орқали расмийлаштиришда ўзаро ҳисоб-китобларни замонавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Бажариш муддати – 2020 йил декабрь, ижро учун масъуллар – Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Марказий банк. Дея хабарида келтиради Kun.uz