Ўтган кун давомида Ҳиндистонда жами 90 минг 123 кишида коронавирус аниқланди. Инфекцияга чалинганлар сони эса беш миллиондан ошди. Буни АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотлари тасдиқламоқда.

Ҳозирда аниқ рақамлар 5 020 359 ни кўрсатмоқда.

Шу вақтга қадар хавфли вирусдан 82 066 киши вафот этган, шу жумладан ўтган кун давомида 1290 киши.

Ҳиндистон COVID-19 касаллигининг ўсиши бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда ва юқтирганларнинг умумий сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турмоқда.

1 миллиондан ортиқ киши инфекцияга чалинган Маҳараштра штати Ҳиндистонда энг кўп зарар кўрган минтақа бўлиб қолмоқда, ундан кейинги ўринларда Андҳра Прадеш, Тамил Наду, Карнатака ва Уттар Прадеш штатлари кетмоқда.

Дунё бўйлаб пандемия бошланганидан буён 29 миллиондан зиёд коронавирус касаллиги қайд этилган, деярли 20 миллион одам соғайган ва 900 мингдан ортиғи вафот этган.