Диний соҳада кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган, жонкуяр уламо Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган. Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги “Четсув”, “Қорабоғ”, “Зангиота” жомъе масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилган эди“, – қўшимча қилинади хабарда.