Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХIII сессиясида ушбу туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, А. Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор лавозимларда ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори лавозимида фаолият кўрсатган.