Белоруссия Президенти Александр Лукашенко янги президент сайловларини ўтказиш масаласи ниҳоят ҳал қилди. Бу ҳақда у мамлакат сиёсий фаоллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради БелТА.

Биз сайловларни ўтказдик, натижа эълон қилинди. Балки жамиятни безовта қилишни бас қилармиз? Кейинги президент сайловлари Конституцияга мувофиқ ўтказилади. Биз бир тўхтамга келгандан кейин қарор қабул қиламиз”, – деди Лукашенко.

Лукашенко мамлакат сиёсий элитаси олдига мамлакатнинг янги Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ яна бир савол қўйди. Президент республика раҳбарияти энди давлат тузуми қандай ўзгариши тўғрисида умумий фикрни шакллантириши кераклигини таъкидлади.