Наманган вилояти Косонсой туманида 15 сентябрь куни соат 11:00 атрофида Косонсой тумани, “Узунқишлоқ” МФЙда яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро И.М. ва Косонсой тумани “Боғ” МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро (аёл) К.М. бир бирини бир неча йил давомида яхши кўрган. Бироқ ота-оналари уларнинг турмуш қуришларига қаршилик қилган.

Шундан сўнг йигит ва қиз ўзаро келишган ҳолда жонларига қасд қилиш мақсадида дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб К.М. яхши кўрган йигити И.М.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни И.М.га бериб, қорнига уришни сўраган. И.М. пичоқ билан К.М.нинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетиб йиқилиб тушиши оқибатида пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетиши натижасида вафот этган.