Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтснинг отаси Уильям Генри 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда компания асосчиси ўз Instagram саҳифасида хабар берди.

Отамнинг ўлими бизнинг оиламиз учун даҳшатли йўқотишдир. Олдин ҳам кўп марта айтганимдек, отам ҳақиқий Билл Гейтс эди. Мен ҳалигача унга ўхшашга интиламан”, – дейди Гейтс.

Маълумот ўрнида, Уилям Генри Гейтс – америкалик филантроп, “Ҳаёт учун медитация” “ҳаёт совғалари ҳақидаги фикрлар” китобларининг муаллифи.