Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ислом динини қабул қилган мусулмонлардан бири ҳисобланади. Россиялик жангчи мусулмонлар олдидаги масъулиятни ҳис қилиши ҳақида гапирди.

“Мен масъулиятни ҳис қиламан, лекин нима қилиш керак? Бу менинг елкамга тушди, биз у билан яшаймиз. Мен ўзим шундай турмуш тарзини олиб бораман, шунинг учун ўзимга ярашган ишларни қиламан. Мен машқ қиламан, дам оламан, ухлайман ва ҳеч қандай беҳаё жойларга бормайман. Мулоқот қиладиган ва кўрадиган кишилар доирасини синчковлик билан фикр юритишга ҳаракат қиламан. Баъзи чап тарафдаги ҳаракатлар мен учун мутлақо қизиқ эмас”, — деди Нурмагомедов “Тrue Gym” You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли россиялик чемпион 28 та жангда 28 ғалабага эришган (8 таси нокаут билан). Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги 24 октябрь куни UFC 254 мусобақасида америкалик Жастин Гетжига қарши бўлиб ўтади.