Таниқли реалити шоу бошловчиси, Кардашианлар оиласи вакили Ким Кардашиан Уэст (Kim Kardashian West) Instagram ва Facebook платформаларини «нафрат ёйилишига» йўл қўйишда айлади ва ўзининг ҳар икки платформадаги аккаунтларини музлатишини маълум қилди.

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Бир қатор актёрлар, жумладан, Керри Вашингтон, Женнифер Лоуренс, Саша Барон Коэн ва Марк Руфаллолар #StopHateForProfit (#ДаромадУчунНафратниТўхтат) акциясига қўшилиб, Facebook'ни сиёсий нафрат ёйилишини тўхтатишга янада кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Реалити шоу юлдузи Кардашиан Уэст ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотни тарғиб этувчи постлар АҚШдаги сайловларга «жиддий таъсир ўтказиб, демократияга рахна солиши ҳақидаги ўз фикрларини маълум қилди.

Instagram'да 188 миллион обуначига эга юлдуз, шунингдек, Facebook тармоқдаги нафрат нутқларини назорат қила олмаётгани боис бошқаларни ҳам ўз аккаунтини музлатишга чорлади.

Кардашиан Уэст Twitter'да шундай твит қолдирди: «Сизлар билан Инстаграм ва Facebook орқали тўғридан-тўғри боғлана олишим менга ёқади, бироқ бу платформалар — одамлар вафотидан кейингина ҳаракатга тушган, бўлиниш уруғини сочиб, Американи парчалаб юбориш мақсадидаги гуруҳлар сабаб юзага келган — нафрат, пропоганда ва нотўғри информациянинг тарқалишига йўл қўйиб беришда давом этаётган бир пайтда, мен бунга жим қараб тура олмайман».

Кардашиан Уэст ўз Instagram аккаунтини чоршанба кундан бошлаб музлатишини айтиб, #StopHateForProfit ҳештеги оcтида пост қолдирди. Бу ҳештег ижтимоий тармоқ компанияларини танқид қилиб келаётганлар томонидан фаоллаштирилган.

Instagram'да Кардашиан Уэстга 188 миллион обуначи эргашади, Facebook'да бўлса унинг саҳифасига 29 миллиондан ортиқ лайк босилган.

«Даромад Учун Нафратни Тўхтат» акцияси шу йил июль ойида бошланган. Ҳозирда бу акцияга бир қатор йирик компаниялар ҳам қўшилган ва улар ўз рекламаларини Facebook'ка жойлашга бойкот қўйган.

Instagram'га ҳам эгалик қилувчи Facebook тармоқда дезинформация тарқалишини тўхтатиш бўйича чоралар кўрилаётгани ҳақида илгарироқ маълум қилганди