2011 йилда 77 кишини ўлдиришда айбдор деб топилган норвегиялик террорист Андрес Брейвик шартли равишда озод қилишни сўради. Бу ҳақда Rambler хабар бермоқда.

Шунингдек, Брейвик якка камерада ўтиргани учун давлатга қарши даъво қўзғатишни режалаштирмоқда.

Адвокат Ойстен Стуррвикнинг сўзларига кўра, Брейвиу муддатидан илгари озод қилиш тўғрисида ариза бериш учун яна 10 йил қамоқда ўтириши керак бўлади. Ҳозирда у саккиз йилдан сал кўпроқ қамоқхонада ўтирди.

У ҳозир буни хоҳламоқда. У суд жараёни тугаганидан кейин саккиз йилдан ортиқ вақтни якка тартибда ўтказди”, – деди адвокат.

Стуррвикнинг сўзларига кўра, маҳбус шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги аризага икки исм билан имзо чекди: Андрес Брейвик ва Фридтоф Хансен – бу исмни у қамоқхонада ўзи учун олди.