Effect.uz Наманган вилояти Косонсой туманида бўлиб, барчани ваҳимага солаётган ғайритабиий мавжудот саволга жавоб топиш ушбу ҳудудни ўрганиш учун боришди.

Тасвирга олиш жараёнида, ходимларимиз кўплаб фуқароларнинг кўрсатмаларига таяниб ва далилларни тўплаган ҳолда, у одам эмаслигига амин бўлишди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, сайтимиз ходимлари Косонсой аҳолисидан кўплаб мурожаат тушганидан кейин, ушбу ҳодисани ўрганиш учун борди.

Шунингдек, кўплаб видеоларимизда обуначилар “бу актёр” ёки “роль ўйнамоқда” деб изоҳларда номақбул сўзлар ёзишмоқда.

Албатта ҳар битта одам фикр билдиришга ҳақли, лекин биз вазиятни чуқур ўргандик ва ўша аҳоли ҳар куни қандай қурқув билан яшаётганини сездик ва ушбу вазиятни юқори ташкилот мутасаддилари ҳам сезишларини бефарқ бўлмасликлари учун видеони  тасвирга олдик.

Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимиз, Мақсадимиз обуначи йиғиш ёки ҳалқ орасида ваҳима кўтариш эмас!   

Effect.uz Косонсойдаги барча видеолавҳаларни кузатувчиларига тақдим этишни режалаштирган. Давоми қизиқ бўлади!