Қашқадарё вилоятида Санитария-эпидемологик осойишталик марказининг махсус лабораториясида 201 319 нафар фуқародан олинган таҳлил натижалари кўриб чиқилди.

Шу қаторида умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини карантин қоидалари ва талаблари асосида ташкил этиш мақсадида барча педагог ходимлар коронавирусга текширилмоқда.

Қашқадарёда 1151 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 55 562 нафар ўқитувчи ва бошқа ходимлари фаолият кўрсатиб келади.

Шу кунга қадар Қашқадарё вилоят СЭОМ ва унинг шаҳар ва туман марказлари орқали 32 892 нафар педагог ходимлардан вирус таҳлиллари олиб ўрганилди.

Лаборатория текширувидан ўтган 855 нафар ходим вирус юқтирганликда гумонланиб, дастлабки хулосалар берилди.

Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш зарур. Шундай бўлса-да, улар зарурий дори дармон, тиббий воситалар билан таъминланиб, шифокорлар томонидан кузатувга олинган.

Маълумот ўрнида, айни пайтда Қашқадарёда вирусни юқтириб олган 958 нафар бемор даволаниб, соғайганларнинг умумий кўрсатгичи 93 фоизни ташкил қилмоқда.