Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм ($40) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Меҳнат миграциясининг янги тизимини жорий этишга оид президент қарорига асосан, шу мақсадда 4,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Туркиядаги меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган Call-марказ ташкил қилинади.

Хорижда Ўзбекистон фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш, уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади.

Дипломатик ваколатхоналар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ҳузурида хориждаги ватандошлар, йирик иш берувчилар ҳамда Ўзбекистон фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа шахслар иштирокидаги Маслаҳат кенгашлари тузилади.