Япония Мудофаа вазирлиги ва Ўз-ўзи ҳимоя қилиш кучлари номаълум учар жисм (НУЖ) билан тўқнашганда амалга ошириши керак бўлган кўрсатмалар олди.

Бу ҳақда ТАСС маҳаллий ОАВга асосланиб хабар бермоқда.

Кўрсатмаларга мувофиқ, юқоридаги каби ҳолатда учувчилар тезда НУЖ ёки дронларнинг пайдо бўлиши тўғрисида бўлимни хабардор қилишлари, олинган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда объектнинг Япония учун етказадиган хавф даражасини баҳолашлари керак.

Бундан ташқари, учувчилардан иложи борича кўпроқ маълумот тўплаш, шу жумладан, НУЖнинг фотосуратлари ёки видеоларини олиш талаб этилади.

Белгиланишича, Япония Мудофаа вазири Таро Коно ушбу кўрсатмаларни тасдиқлаганидан сўнггина улар бўлимларга юборилган.