Кардифф университети ва Массачусетс технология институти (АҚШ) олимлари Венера атмосферасида биологик келиб чиқиши бўлиши мумкин бўлган фосфинни топдилар, деб хабар берди РИА Новости.

“Кашфиёт Гавайидаги Жеймс Кларк Максвелл телескопи ва Чилидаги Атакама катта миллиметр тўлқинли антенна массиви ёрдамида топилди. Фосфин зарраларининг концентрацияси миллиардга 20 тани ташкил қилди”, – дея тушунтирди у.

Фосфин – бу рангсиз, жуда заҳарли газдир. Ерда у кислородни талаб қилмайдиган анаэроб микроорганизмлар томонидан ишлаб чиқарилади.

2019 йилда экзопланеталар (бошқа юлдузлар атрофидаги сайёралар) атмосферасида фосфинни излаш улардаги мумкин бўлган ҳаётнинг белгиси борлиги бўлиши таҳмин қилинган.

Шу билан бирга, манба таъкидлаганидек, фосфиннинг топилиши Венерада ҳаётнинг очилишини англатмайди, чунки газ номаълум табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлиши мумкин. Шу билан бирга, олимлар ҳали ҳам газнинг биологик бўлмаган келиб чиқиш усулларини топа олмадилар, дея хабар беради агентлик манбаси.

Унинг қўшимча қилишича, кашфиёт ҳақидаги маълумотлар онлайн пресс-конференция пайтида оммага маълум қилинади.