Sony янги авлод “приставкалари”ни қачон тақдим этишини маълум қилди. Бу ҳақда Rambler маълум қилди.

Манбанинг маълум қилишича, PlayStation 5 тақдимот маросими 16 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 01: 00да бўлиб ўтади.

Sony вакиллари ушбу санада компания мавжуд бўлган ўйинлар ва келажакда чиқариладиган баъзи ўйинларни яна бир бор намойиш қилмоқчи эканлигини эълон қилди. Блогда шунингдек, PS5’нинг баъзи тафсилотлари тақдимотда ошкор этилиши айтилган.

Онлайн тақдимот 40 дақиқа бўлиб ўтила ва тадбир Sony'нинг twitch ва Youtube платформаларида намойиш этилади.