Effect.uz Наманган вилояти Косонсой туманида бўлиб, барчани ваҳимага солаётган ғайритабиий мавжудот саволга жавоб топиш ушбу ҳудудни ўрганиш учун боришди.

Ушбу видеолар орқасидан бизга жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда ва шу қаторида танқидлар ҳам.

Сизга шуни маълум қиламиз, биз бу видеоларни ПИАР учун ёки обуначи йиғиш учун олмаганмиз. Ушбу видеони олишдан мақсадимиз, аҳолини бир неча ойдан бери қўрқитиб келаётган шахс ёки “маҳлуқ”га юқори ташкилот мутасаддилари эътиборини жалб қилиш.

Косонсойлик кўплаб одамлар сайтимизга мурожаат қилганидан кейин, тасвирга олиш учун ходимларимиз сафарбар этилди ва ушбу вазиятга жиддий қарашга қарор қилдик.

Шунингдек, тасвирга олиш жараёнида, ходимларимиз кўплаб фуқароларнинг кўрсатмаларига таяниб ва далилларни тўплаган ҳолда, у одам эмаслигига амин бўлишди.

Effect.uz Косонсойдаги барча видеолавҳаларни кузатувчиларига тақдим этишни режалаштирган. Давоми қизиқ бўлади!