Effect.uz Наманган вилояти Косонсой туманида бўлиб, барчани ваҳимага солаётган ғайритабиий мавжудот саволга жавоб топиш ушбу ҳудудни ўрганиш учун боришди.

 

Тасвирга олиш жараёнида, ходимларимиз кўплаб фуқароларнинг кўрсатмаларига таяниб ва далилларни тўплаган ҳолда, у одам эмаслигига амин бўлишди.

Эсингизда бўлса, Косонсой тумани ҳокимияти ушбу номаълум кимса одам эканлиги ва бир нечта хонадондан одам излари топилгани ҳақида хабар берган эди.

Аммо ўша фактларни тақдим этишни сўраганимизда мутассадилар ўша бармоқ излари акс этган материалларни тақдим эта олишмади. Ҳаттоки бир қанча ИИБ ходимлари ҳам унинг одам эмаслигини ва у ўзгача мавжудот эканлигини бизга маълум қилишган.

Effect.uz Косонсойдаги барча видеолавҳаларни кузатувчиларига тақдим этишни режалаштирган. Давоми қизиқ бўлади!