UFC бўйича енгил вазнда чемпион Хабиб Нурмагомедов ҳаётида энг яхши қайси эпизод эканлигини айтиб берди.

Доғистонлик жангчи ўзининг Instagram саҳифасида Бразилиялик Роналдонинг тантанали фотосуратини жойлаштирди, фотосуратда у шунчаки 2002 йилги Жаҳон кубоги финалида, Германия терма жамоасига қарши биринчи голни урган.

“Ҳамманинг қарашлари турлича, лекин мен спортдаги шу онни узоқ вақт эслайман. Футбол — бу ажойиб спорт тури”, – , деб ёзган Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилда жаҳон чемпиони унвони учун бўлиб ўтган баҳсда Бразилия Германияни 2: 0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва Роналдо иккала голга ҳам муаллифлик қилган.