EFFECT.UZ мухбири Элёрбек Таджибаев томонидан Фарғона вилояти Қува тумани Тошкент МФЙ Мурруват кўчаси 28 уйда яшовчи Холматова Махбубахон Абдумуталовнанинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

ВИДЕО

2016 йил 16 ноябрь куни Холматова Махбубахон Абдумуталовна марҳум турмуш ўртоғи Вахобов Пўлатжонга тегишли бўлган ва ҳозирги кунда яшаётган Қува тумани Тошкент МФЙ Мурруват кўчаси 28 уйни кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни сўраб №3/2644-сонли ариза билан Фарғона вилояти «Ермулккадастр» ДУК Қува тумани филиалига мурожаат этган.

Мазкур аризага асосан «Ермулккадастр» Қува тумани масъул ходимлари хонадонга келишиб, ўлчов ишларини амалга ошириб, марҳум Вахобов Пўлатжонга тегишли бўлган Мурруват кўчаси 28 уйни ер майдони 1632 кв.метрни ташкил этишини белгилаб, у ерда қурилган барча бино ва иншоотларни кадастр схемасига киритиб, янги кадастр йиғма жилдини тайёрлаб беришган.

Мазкур кадастр ҳужжатидаги бино ва иншоотлар хамда ер майдони бўйича Холматова Махбубахон ҳозирги кунгача барча солиқ тўловларини амалга ошириб келмоқда.

(иловада «Ермулккадастр» Қува тумани филиалининг 2019 йил 14 февраль кунги 383 сонли хати)

Сўнг М.Холматова марҳум турмуш ўртоғи П.Вахобовга тегишли бўлган Мурруват кўчаси 28 хонадони ўзини номига расмийлаштириш мақсадида бир неча маротаба Қува тумани ҳокимияти ва бошқа мутасадди идораларга мурожаат этганида, унга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат берилмаган.

Бунинг ўрнига, Қува тумани ҳокимлиги томонидан марҳум П.Вахобовга тегишли бўлган хонадонга кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлишига қарамасдан, «Холматова Махбуба Мурруват кўчаси 28 уйда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни кўриб олганлиги учун мажбурий тартибда буздириш тўғрисида» Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризасини киритган. Сўнг суд томонидан ҳал қилув қарори ва кассация ажримида «Қува тумани ҳокимлигини даъвоси қаноатлантирилиб, М.Холматовага ўзбошимчалик билан қурган бино иншоотни бузиш мажбурияти» юкланган.

2019 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоровни сайёр қабулида М.Холматовани аризаси кўриб чиқилиб, ФИБ Фарғона туманлараро судига «йўл қўйган камчилик ва хатоларни тўғрилаш тўғрисида» кўрсатма берилган.

Сўнг 2020 йил февраль ойида ФИБ Фарғона туманлараро суди томонидан Қува ҳокимлигини даъвоси қайтадан кўриб чиқилиб, «М.Холматова ўзбошимчалик билан кўриб олган бино иншоотлар бузилсин» деб ҳал қилув қарори чиқарилган.