Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжахон Юлдашева шу йил 8 сентябрда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

BBC O'zbek унинг  қўлга олиниш жараёни видеолавҳаси тарқалди, видеода бош инфекционист Тошкент вилоятидаги гўзаллик салонларининг бирида қўлга олинганини кўриш мумкин.

Юлдашеванинг синглиси опасига нисбатан қандай айблов қўйилганини билмаслигини айтган. Лекинг у оғзаки мулоқот давомида опаси 250 млн сўмни талон-тарож қилганликда айбланаётганини билдирган.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Юлдашева ОАВга берган интервью жараёнида вилоятдаги муаммолар ҳақида гапирган. Бош инфекционист шифохоналарда тиббий жиҳозлар етишмаслигини ва шифокорлар ваъда қилинган пулларни ололмаётганини айтган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.