Дунёда коронавирус қурбонлари сони 900 мингдан ошди, дея хабар беради Америка Жонс Хопкинс университети.

Университет маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан 900 079 киши вафот этган, 18 606 083 киши даволанган, аниқланган юқумли касалликларнинг умумий сони 27 695 130 кишига этган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.

Facebook Comments