“Bravo” жамоаси аъзоси Аҳмад Темуров карантин қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ бўлими хабар берди.

Маълум бўлишича, Аҳмаджон Темуров тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Хрматли фуқаролар! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси йўқолганидан дарак бермайди.

Сиздан қуйидаги санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз: жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш зарур, шунингдек ижтимоий масофа сақлаш муҳимдир, тўй тадбирларини 30 киши иштирокида ўтказиш лозим. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг”, – дейилади хабарда.