Бундан аввал прокуратура ходимлари тадбиркорларга босим ўтказиб, улардан сохта кўрсатмалар олиш йўли орқали мамлакатда анчайин танилган депутат Расул Кушербаевга қарши жиноий иш очишга урингани тўғрисидаги хабарлар шов-шувга айланган эди.

Хусусан, май ойида янгийўллик тадбиркор Бекзод Қўзиевнинг видеомурожаати тарқалган ва унда тадбиркор туман прокуратураси ходимлари ўзига тегишли бизнесларнинг Расул Кушербаевники, дея кўрсатма беришни талаб қилгани ҳамда укаси Жавоҳир Зокиржонов туҳматлар асосида ҳибсга олинганини иддао қилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Янғийўл туманидаги «Қўшёғоч олтин файз балиқлари» МЧЖ раҳбари Жавоҳир Зокиржонов айни вақтда қидирувда бўлган акаси Бекзод Қўзиев билан жиноий тил бириктирган ҳолда балиқчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 11 гектардан зиёд ер майдонидан 600 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, тегишли лицензияга эга бўлмасада, қонунга зид равишда сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги, бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

7 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судида Жавоҳир Зокиржонов иши бўйича маҳкама бўлиб ўтди. https://youtu.be/7mq6bCNFek8