Америкалик олимлар анча олдин ўлиб кетган отнинг генидан Пржевалский оти клонини яратди. Бу ҳақда ҳайвонларнинг генетик маълумотларини сақлаш ва қайта тиклашга ихтисослашган Revive&Restore компаниясининг сайтида маълум қилинган.

Генетик Курт Бениршке шарафига Курт номи қўйилган қулун 2020 йил 6 август куни дунёга келган. Уни клонлашда 1980 йилдаги Британия айғирининг музлатилган ҳужайраларидан фойдаланилган.

Америкалик биолог Бен Новакнинг таъкидлашича, бу сўнгги 17 йилда Пржевалский отини клонлаш бўйича амалга оширилган биринчи муваффақиятли иш ҳисобланади. У буни «илмий ютуқ» деб атаган.

Ҳозирда Пржевалксий оти популяцияси икки мингга яқинни ташкил этади. Уларнинг барчаси 1990 йилларда буткул йўқолиб кетиш арафасида бўлган 12 зотдан дунёга келган.