Германияда учбурчак шаклидаги келажак самолётининг синови бўлиб ўтди

Германияда антиқа самолётнинг масштабли моделининг синови бўлиб ўтди. Учбурчак шаклида қурилган келажак самолёти модели қанотлар кенглиги 3,06 м, узунлиги 2,76м ва оғирлиги 22,5 кг. Двигателли электр кучи билан ҳаракатга келтирилади.

Ишчи номи Flying V бўлган самолётнинг шакли  ҳақиқатан ҳам инглиз тилдаги V ҳарфига жуда ўхшаш. Инженерлар самолёт фюзеляжи ва қанотларини учбурчак шаклидаги ягона корпусга бирлаштиришган. Иккита реактив двигател эса орқа томонда, қанотлар устида ўрнатилган.

Лойиҳа яратувчилари таъкидлашига кўра, бундай конструкция бир неча устуворликларга эга: биринчидан самолётнинг фойдаланиш мумкин бўлган ҳажми (салон, юкхона, ёнилғи баклари) кенгаяди, иккинчидан аэродинамика коэфиценти 15%га камаяди. Ва учинчидан қанотлар устига ўрнатилган двигателлар яхшироқ ҳимояланган ҳисобланади.

Енгил ва мустаҳкам материаллардан ясалган самолёт ташқи ўлчамлари Airbus А500дек, лекин самарали аэродинамика, замонавий материаллардан фойдаланилгани туфайли энг замонавий Boeing ва Airbusларга қараганда ёнилғи тежамкорлиги – 20%га юқори бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа ҳақида дастлабки маълумотлар 2019 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда германиялик талабанинг илғор ғоясини Франциянинг Airbus корпорацияси ҳамда Голландиянинг KLM (Royal Dutch Airlines) авиакомпанияси қўллаб қувватлаган ва лойиҳага старт берилган эди. Тайёр самолётлар ишлаб чиқиш 2040-2050 йилларга мўлжалланган.