Маҳаллий рассом Қуръонни намойишкорона равишда ёқиб юборганидан кейин, Швециянинг Малмö шаҳрида тартибсизликлар бошланди.

Маълум бўлишича, Шаҳар туманларидан бирининг кўчалари тун бўйи араб мамлакатларидан келган муҳожирлар билан тўлган. Намойишчилар автоуловлар ва шиналарни ёқиб юборишди, дўконлар ва офис биноларининг ойналарини синдиришди. Улар етиб келган полициячиларга тош ва петарда отишган.

Маълум бўлишича, илгари этник адоватни қўзғашда айбланиб судланган Дан Парк Швецияни исломлаштиришга қарши норозилик сифатида Қуръонни ёқиб юборганини айтди.

Маълумот учун, кўп асрлар давомида Швеция моно-миллий мамлакат бўлиб келган. Бироқ, ўтган асрнинг охирида у дунёнинг турли бурчакларидан келган муҳожирлар ва қочқинларни қабул қилиш сиёсатини олиб боришни бошлади. Натижада, бугунги кунда қиролликнинг деярли тўртдан бир қисми муҳожирлар ёки иммигрантлар оилаларида туғилган.

Швециянинг учинчи йирик шаҳри Малмёда аҳолининг деярли ярми муҳожирлар ва уларнинг фарзандлари. Малмё мусулмонлар жамоаси Скандинавиядаги энг йирик жамоалардан бири, шаҳар аҳолисининг 25 фоизи мусулмонлардир.

Манба