“Сўх воқеаларида” Бош вазирга ишониб, сўзга чиққан, кейин эса изсиз йўқолиб қолган блогер Дадахон Ҳайдаровнинг (Хайдаржон Бобохайдаров) онаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев президентга видеомурожаат йўллади.

22 август, соат 8:30да менинг ўғлим, Бобохайдаров Хайдаржонни ички ишлар ходимлари уйимга кириб, огоҳлантиришсиз олиб кетишди. Фақатгина кечга бориб мен ўғлимни Фарғонага олиб кетишганини билдим”, — дейди блогернинг онаси.

Эслатиб ўтамиз, Бош Прокуратура тергов давомида Х.Бобохайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи таъминлангани ҳақида маълумот берди.