EFFECT.UZ ходимлари томонидан Фарғона шаҳар Фаробий ва Мустақиллик кўчаларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаати ўрганилди.

Мурожаатнинг ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланган, яъни:

 

2018 йил 16 май куни Фарғона шаҳар хокимлиги ҳузуридаги «Ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича доимий ҳаракатдаги комиссия»си томонидан «Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш» МЧЖга ер танлаш ва ажратиш бўйича далолатнома тузилган. Сўнг мазкур далолатномага асосан, 2018 йил 29 июнь куни Фарғона шаҳар собиқ ҳокими Ш.Эркабоевнинг имзоси билан №841-сонли қарори қабул қилинган.

Бироқ, далолатнома ва ҳоким қарорида «Қурилиш учун танланган ва ажратилган ер майдонида бир неча фуқароларга тегишли уй-жойлар мавжудлиги, ушбу уй-жойлар уларни хусусий мулки эканлиги ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш лозимлиги» умуман кўрсатиб утилмаган.

Мазкур ҳолат эса, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги НИЗОМнинг талабларига зид ҳисобланади.

Шу сабаб, Фарғона шаҳар Маъмурий судининг 2020 йил 14 июль кунги ҳал қилув қарори билан «Фарғона шаҳар хокимлигининг 2018 йил 29 июндаги №861-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, »Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш« МЧЖ томонидан муқаддам амалга оширилган қурилиш-монтаж ишларини ушбу МЧЖ томонидан қайта ўз ҳолатига келтириш» мажбурияти юклатилган.

Ҳозирда эса, «Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш» МЧЖ томонидан судни мазкур ҳал қилув қарори юзасидан аппеляция тартибида шикоят киритилиб, Фарғона вилояти Маъмурий судида кўрилмоқда.

Уйлаймизки, Фарғона вилояти Маъмурий суди аппеляция инстанцияси томонидан Фарғона шаҳар Фаробий ва Мустақиллик кўчаларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини кўзлаб одил судловни амалга оширилади.