“Сўх воқеасида” Бош вазир Абдулла Арипов ёнига чиқиб, Шуҳрат Ғаниев истеъфосини талаб қилган 22 ёшли блогер Дадаҳон Ҳайдаров бир неча кундан буён сабабларсиз қамоқда сақланиб келинмоқда. Бу ҳақда “Файзбоғ” телеграм канали маълум қилди.

Youtube тармоғида 800 мингдан ортиқ обуначи йиққан Дадахон Ҳайдаров, бу низолар ортидан туманга бориб, норози сўхликлар билан юзма-юз учрашган Бош вазир Абдулла Арипов олдида сўзга чиққанди.

Ўша учрашувда Ҳайдаров, ўзи яшаб турган Сўх тумани муаммоларини ёритишида маҳаллий раҳбарлар тўсқинлик қилишини айтган, туман муаммоларини Тошкентга етказишда А. Ариповдан ёрдам сўраган эди.

Шунингдек, у туман раҳбарлари ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни алмаштиришни сўраган.

Сўх туманида ягона мен блогер бўлиб ишлайман. YouTube тармоғида ўзимнинг аудиториям бор. Қачонки, Сўх муаммосини Интернетга чиқарадиган бўлсам, мана шу ўзимизнинг ҳокимиятдагилар: “Чиқарма, ўзингнинг бошингга бало бўлади!” дейишади. Сиздан илтимос, Сўх туманида шундай ташкилот яратингки, бу ерни муаммоларини тўғридан-тўғри Тошкентга етказсин! Бизга Фарғона ҳокимияти керак эмас! Сўхни туманигаям янги ходимларни жойлаштиринг, илтимос! Керак бўлса, Фарғона вилоят ҳокимини ҳам алмаштиринг!” – дея мурожаат қилган.

Ҳозирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти ИИБ блогер қаерда сақланаётгани ва унинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ. Бизга маълум бўлишича, хаттоки блогернинг яқинлари ҳам унинг қаердалигини билмайди.

Ушбу воқеага ҳорижий ташкилотлар қандай муносабат билдирмоқда

БМТ тараққиёт дастури маслаҳатчиси, Human Rights Watch ташкилотининг собиқ вакили Стивен Свердлоу твитер саҳифасида шундай ёзади:

Блогерларни таъқиб қилиш ва ҳибсга олиш Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларига мутлақо зиддир. Ҳукуматнинг блогерлар ва журналистларни ҳимоя қилиш ва қадрлаш борасидаги мажбуриятлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ушбу хавотирли вазиятни кузатяпман. У 10 кунни қамоқда ўтказмаслиги керак”.

АҚШнинг Питтсбург университети қошидаги Давлат бошқаруви ва бозорлар маркази директори Женнифер Муртазашвили ҳам бу масала юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Бугун бутун Тwitter орқали кўплаб ўзбек блогерлари #Ғаниевишданкетсин хэштеги остида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг истеъфосини талаб қилишаётгани кузатилмоқда. Бу ҳолат Ғаниевнинг истеъфосини талаб қилган блогернинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ”.

EFFECT.UZ муносабати

Ўзбекистонда, хусусан Фарғона вилоятида блогер ва журналистларнинг ҳужумга учраши биринчи бор кузатилмаяпти. Шахсан шундай ҳолат Effect.uz ахборот агентлиги ходимлари билан ҳам берилган бўлган эди.