EFFECT.UZ ходимлари Суд бошқарувчилари Ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ходимларининг мурожаатини ўрганиб чиқди.

 

Ўрганиш жараёнида куйидаги ҳолат аниқланган, яъни:

2019 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Президентининг ПҚ-4146 сонли «Банкротлик таомилларини соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштиришщ чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 3-қисми «б» бандида – «Белгилаб қуйилсинки, 2019 йил 1 май кунидан бошлаб қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг қарорига асосан, хар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдорда ҳақ тўланади» деб қайд этилган.

Бундан ташқари, 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №765 сонли «Суд бошқарувчиларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Мазкур Қарорнинг 2-бандида «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги банкротликни соддалаштирган тартибларини амалга оширишда суд бошқарувчиларига мукофотлар тулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб хар йили зарур бюджет маблағлар ажратилиши назарда тутсин»деб қайд этилган.

Худди шу Қарор билан тасдиқланган «Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида»ги НИЗОМнинг 3 бобида «Суд бошқарувчисига мукофотлар тулаш тартиби» кўрсатиб ўтилган.

Лекин, мазкур меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлишига қарамасдан, таҳририятимизга мурожаат қилган Суд бошқарувчилари Ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ходимларининг иддаосига кўра «2019 йил 1 май кунидан бери ҳозирги кунгача Фарғона вилояти Молия ва Солик органлари томонидан бажарилган ишлар учун умуман пул тўланмасдан келинаётганлиги, иш хақи берилмаётгани ва турли инстанцияларга мурожаат қилиш билан сарсон-саргардон бўлишаётганлигини» билдирган.

EFFECT.Uz’да эълон қилинган ушбу мақоладан сўнг Молия вазирлиги мазкур ҳолатга эътибор қаратиб, 2019 йил 1 февральдаги Президентинг №ПК-4146 сонли «Банкротлик таомилларини соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда 2019 йил 12 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг №765 сонли «Суд бошқарувчиларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини ижросини тўлиқ таъминлаган ҳолда, вазирлик Суд бошқарувчилари Ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ходимларининг 2019 йил 1 май кунидан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган иш ҳақи ва бошқа тўловларини тўлаб беради. Масалага ижобий эффект бера олган бўлсак, бошимиз осмонга етади!