Янги Зеландиядаги масжидда 51 кишини ўлдирган Брентон Таррант қилмишидан пушаймон эмаслигини айтди.

Пушаймон бўлиш ўрнига Таррант кўпроқ инсонларни ўлдирмаганига ва ҳужумдан кейин масжидларни ёқиб юбормаганидан афсусда эканини айтди. Бу ҳақда Uzreport хабар берди.

Ўтган йили Янги Зеландиядаги иккита масжидда 51 кишини ўлдирган қотил, душанба куни фожеада тирик қолганлар ва қурбонларнинг оила аъзоларининг кўзига тик қараган холда совуққонлик билан бўлган воқеаларни гапириб берди.

29 ёшли Австралия фуқароси Брентон Таррант 51 та қотиллик, 40та суиқасд ва Facebook'да жонли эфирга узатган Крастчурч шаҳридаги отишма пайтида террористик ҳаракатни содир этишда айбланган.

Таррант товба қилиш ва пушаймон бўлиш ўрнига, кўпроқ инсонларни ўлдирмаганига ва ҳужумдан кейин масжидларни ёқиб юбора олмаганига афсусда эканини айтди.

Прокурор Барнабий Ҳазнинг айтишича, Таррант кучли ўқотар қуроллар сотиб олиш учун кўп йиллар сарфлаган, масжид режаларини ўрганиб, максимал даражада йўқотишларни амалга ошириш учун ҳужумларни уюштирган.

“Сени кечира олмайман. Сен 51 нафар бегуноҳ мусулмоннинг жонини олдинг. Сенинг фикрингча, уларнинг биргина айби мусулмон бўлгани эди. Қанча кишини яраладинг, қанча инсонларнинг орзуларини йўққа чиқардинг”, – деди суд залига келган фарзандидан айрилган она қотилга қарата нафрат билан.

Ҳафта охирида якунига етадиган судда Таррантга нисбатан амнистиясиз умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.