Интернетда Тошкентдаги “Чорсу бозори” яқинида жойлашган “Жар” спорт мажмуаси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Уларда кўп қаватли бино ичидан туриб тасвирда мажмуа ҳудудидан қора тутун кўтарилаётгани акс этган.

Хабарларга кўра, ёнғин “Жар2 спорт мажмуаси ичидаги чойхонада содир бўлган. Ҳодиса, тахминан, соат 07:25 ларда юз берган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар этиб келгани, хавотирга ўрин йўқлиги айтилмоқда.