Европа Лигасининг финал учрашувидан ўрин олган “Севилья” – “Интер” учрашувида кубок соҳиби аниқланди.

Жуда ҳам қийин кечган баҳсда Испаниянинг “Севилья” клуби 6 карра Европа Лигаси соҳибига айланди.

Дастлаб Лукаку бирга-бир чиқиб кетмоқчи бўлди, бироқ уни жарима майдонида ҳимоячи қоида бузган ҳолда тўхтатди ва ҳакам пенальти белгилади. Белгиялик ҳужумчи ўз имкониятидан фойдаланди. Шундан сўнг, “Севилья” Лукакунинг голига 2 та гол билан жавоб қайтарди. Бироқ кўп ўтмасдан Годин ҳисобни тенглаштирди. Аммо Диего Карлос 74-дақиқада ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келиб қўйди. Шу тариқа “Севилья” 6 карра чемпион бўлди.

 

Севилья Испания – Интер Италия 3:2 (2:2, 1:0)

22.00, “РейнЭнергиШтадион”

Голлар: 0:1 – 5, пенальти Лукаку, 1:1 – 12 де Йонг, 2:1 – 33 де Йонг, 2:2 – 35 Годин, 3:2 – 74 Диего Карлос.

Севилья – Буну, Диего Карлос (Гудель, 86), Кунде, Навас, Регилон, Фернандо, Жордан, Окампос (Мунир, 71), Банега, Сусо (Васкес, 78), де Йонг (Эн-Несири, 85).

Интер – Ханданович, Янг, де Врей, Бастони, Д`Амброзио (Мозес, 78), Брозович, Гальярдини (Эриксен, 78), Барелла, Годин (Кандрева, 90), Мартинес (Санчес, 78), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Диего Карлос (4), Барелла (41), Банега (45), Бастони (55), Гальярдини (73).