Эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони Заурбек Сидаков ўзининг тўйида рафиқасини ҳайдаб юборди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Тўйнинг қизиган палласида, спортчи ва бир нечта меҳмонларнинг телефонига Сидаковнинг рафиқаси тушган уятсиз расмлар жўнатилган. Ушбу хабарни жўнатган шахс келин бундан олдин эскорт хизмати соҳасида ишлагани ҳақида маълум қилган.

Шундан сўнг, Заурбек рафиқасини сочидан ушлаб ресторандан хайдаб юборган. Маълум бўлишича, ушбу “шоу”ни келиннинг собиқ севгилиси уюштирган.