Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланаётган қизлар қўлга олинди. Бу ҳақда ЗўрТВ хабар қилди.

Ҳуқуқ тартибот органи ходими қизларнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини мижоз сифатида таништириб, нархларини келишиб олди. Қизлар эса 450 минг сўмга хизмат кўрсатишларини айтди. Улар Юнусобод туманида айтилган манзилга келганда эса ходим томонидан қўлга олинди.

Қизлар ходимга келишишни, масалани уларнинг фойдасига ҳал қилишни таклиф қилди. Лекин, уларнинг урунишлари муваффақиятли бўлмади. Қизларнинг иши судга оширилди.