Қизиқчи Валижон Шамсиев интервью жараёнида журналистни калтаклади. Ҳодиса видеоси тармоқларда кенг тарқалди.

Видеода Шамсиев берилган саволдан сўнг журналистни уриб ташлаганини кўриш мумкин. Видеодан маълум бўлишича, қизиқчига жисмоний ҳолати ҳақида берилган савол ёқмаган.

Шамисевнинг ўзи ҳозирча ушбу видеога изоҳ бермади. Бу ўзбек-шоу бизнеси вакилларининг навбатдаги пиари бўлиши ҳам бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Самандар Ҳамроқулов ва продюссер Али Ниёзимбетов ҳам шундай йўл билан машҳурликка эришмоқчи бўлган.