“Тоттенҳэм” дарвозабон Жо Ҳарт билан шартнома имзоланганлигини эълон қилди.

Ҳарт Лондон клуби билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ҳарт Моуриньо бошқарувидаги жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Маълумот ўрнида, Англиянинг собиқ дарвозабони 2018 йилдан буён “Бёрнли” сафида тўп суриб, ёзда шартномаси ниҳоясига етгани боис клубни тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарт 2006 йилдан 2018 йилга қадар “Манчестер Сити” сафида фаолият юритиб, икки карра Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги, лига кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган.