Афғонистон хавфсизлик кучлари минтақадаги ИШИД террорчи гуруҳининг “олий судьясини” йўқ қилинди, деб хабар беради TOLO News.

“Абдулла Оракзай 2 август куни Нангарҳар вилоятидаги қамоқхонага қилинган ҳужумда айбдор бўлган”, – дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, ўлдирилган раҳбар Хуросонда бегуноҳ фуқароларни жангарилар билан мажбурий никоҳ тузилишида иштирок этгани аниқланган.

Август ойининг бошларида Нангарҳар шаҳридаги қамоқхонага қилинган ҳужум 29 кишининг умрига зомин бўлган ва 50 киши жароҳатланган. ИШИД жангарилари ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олганлар.