Видео чақирувлар ва Telegramнинг етти йиллиги

Бугун Telegram етти йиллигини нишонламоқда. 2013 йилда Telegram хавфсиз мулоқотга диққат қаратган кичик илова сифатида иш бошлаган эди ва шундан буён 400 миллиондан ортиқ фойдаланувчисига эга платформа сифатида ўсди. Telegram энди энг яхши 10 та энг кўп юклаб олинган иловалардан бири, унинг ёрдамида эса нафақат дўстлар ва ҳамкасблар билан мулоқот қилиш мумкин, балки ўқиш, янгиликларни алмашиш, ҳамфикрларни топиш мумкин.

Видео чақирувлар

2020 йил юзма-юз мулоқот учун талабни юзага чиқарди ва “Telegram​”нинг альфа версиядаги видео чақирувлар функцияси энди Android (iOS учун тез орада пайдо бўлади) учун ишлайди. Видео чақирувни контактингизнинг профиль саҳифасидан бошлашингиз мумкин ва видео чақирувлар давомида исталган вақтда видеони ёқиш ёки ўчиришингиз мумкин. “Telegram​”даги бошқа видео контентлар каби видео чақирувлар тасвир устида тасвир режимини қўллаб-қувватлайди. Бу сизга кўз контактини сақлаган ҳолда чатлар бўйлаб айлантириш ва бошқа вазифаларни бажариш имконини беради.

Барча видео чақирувлар бошидан охиригача шифрлаш билан ҳимояланади. Уланишингизни тасдиқлаш учун сиз ва чатдаги суҳбатдошингизга кўрсатиладиган тўртта эможини таққосланг – агар улар мос келса, чақирувингиз “Telegram”нинг махфий чатлари ва овозли чақирувларида фойдаланиладиган вақт синовидан ўтган шифрлаш томонидан 100% ҳимояланади. Тафсилотлар билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.

“Telegram”нинг Андроид ва iOS учун иловасида қайта ишлаб чиқиш мумкин бўлган йиғмалар мавжуд, шундай экан, ҳар ким шифрлашни тасдиқлаши ва Telegram ҳар бир янгиланиш билан бирга нашр қиладиган аниқ бир хил очиқ манба кодидан фойдаланишини тасдиқлаши мумкин.

Видео чақирувлар келгусида янада кўпроқ функция ва яхшиланишларни олади. Келаётган ойларда гуруҳ видео чақирувларини ишга тушириш устида ишланмоқда.

Нега iOS учун йўқ?

Telegram барча iOS фойдаланувчиларидан ушбу функцияни фақат Андроид учун ишга тушираётгани туфайли узр сўрайди. Бу янгиланишни App Storeъга Google Playъгаюборишидан бир неча кун олдин юборган бўлса ҳам, Apple уни ўз вақтида кўриб чиқа олмади.

Деб хабар бермоқда Telegram.org