EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев томонидан таҳририятимизга мурожаат қилган фуқаро Ҳусниддин Мамадалиевнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда қуйидаги ҳолатлар ўз аксини топган, яъни:

2020 йил 28 март куни Қува тумани, Қорақум МФЙ, Рўзиқул кўчаси 86 уйда яшовчи Ҳусниддин Мамадалиев «Алишер» исмли таниши қўнғироқ қилиб, «Сиздан Ҳаёт исмли шахс гилос кўчатини сотиб олмоқчи, олдингизга юбордим» деб айтган.

Сўнг шу куни «Ҳаёт» Х.Мамадалиевни олдига келиб, ўзини «Алишерни яқин таниши эканлигини» билдириб, ишончига кириб, 3.000 дона гилос кўчатларини жами 45 миллион сўмга баҳолаб, пулини умуман тўламасдан алдов йўли билан олиб кетган.

 

Мазкур ҳолат бўйича 2020 йил 15 июнь куни фуқаро Х.Мамадалиев Қува тумани ИИБга ёзма равишда мурожаат қилганида, ариза юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилган, лекин Х.Мамадалиевнинг фойдасига ижобий ҳал қилинмаган.

Ўйлаймизки, Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан “Қува тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ишларини қайтадан тиклаб, «Алишер» ва «Ҳаёт» исмли шахсларни ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд ёки йўқлигига” қонуний баҳо берилади.