Инсон туғилиб, то умрининг охирига қадар бўлган вақт мобайнида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига мурожаат қилади ҳамда туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби хизматлардан фойдаланади.

Шунингдек, ҳар бир берилаётган ҳужжат электрон архив базасига киритиб борилади. Бу эса, келгусида фуқароларнинг ФҲДЁ архивидан маълумотларни электрон тарзда олиш имкониятига эга бўлади.

Агентликнинг Наманган вилоят бошқарма томонидан архивариуслар учун ишбилармонлик муҳити яратилгани ва зарурий техника воситалари билан таъминлангани иш унумдорлигига ижобий таъсир этмоқда.

Шунингдек, ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ойда бир бор ўз ишига масъулият билан ёндашиб, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиб, маълумотларни электрон базага хатосиз киритаётган ходимлар ўртасида “Ойнинг энг яхши архивариуси” танлови ҳам ўтказиб келинмоқда.

Мазкур танлов ғолиби ойнинг охирги ҳафтасида аниқланиб, ғолиб деб топилган ходимга бошқарма дипломи ва эсдалик совғаси топширилади. Бу ҳам бўлса, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг кучига-куч, ғайратига ғайрат қўшади.

Мазкур рақамлаштириш ишларини жадаллик билан олиб борилиши тезкорлик билан амалга оширилиши фуқароларнинг вақтини тежаш ва бир ҳужжат ортидан турли идоралар эшиги олдида навбат кутилишига чек қўяди. Тасаввур қилиб кўринг, авваллари бирор бир ҳужжатни ўзингизга қарашли ФҲДЁ бўлимидан олишингиз учун қанча вақт сарф этиларди. Устига-устак ортиқча қоғозбозликка олиб келарди.

Рақамлаштириш тизимига ўтилаётгани кўплаб фуқароларнинг сарсон бўлишини олдини олса, идоралараро ахборот алмашунивига ижобий таъсир кўрсатади. Яъни, давлат идоралари кўп маълумотларни инсон омилисиз олиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун эса, албатта рақамлаштириш ишларини жадаллаштириб, ФҲДЁ соҳасидаги ҳужжатларни тезлаштирган ҳолда электрон шаклга келтириш даркор.

Жорий йилнинг 5 август санасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур соҳани янада ривожлантиришга дастури амал бўлиб хизмат қилиши аниқ. Қарорда кўрсатилганидек,

2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари  архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базалари шакллантириш шунингдек, 2020 йил 1 сентябрга қадар ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш учун зарур бўладиган қўшимча ходимларни вақтинча ишга жалб этиш ва уларни жойлаштириш чораларини кўриш шунингдек, шартнома асосида ходимларни вақтинчалик жалб этиш ҳамда зарур компьютер ва бошқа оргтехника воситаларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан

30 миллиард сўм маблағ ажратилишини белгиланди. Мазкур саъй-ҳаракатлар ФҲДЁ соҳасидаги ишларни жадаллик билан олиб борилишига замин яратса яна бир жиҳатдан аҳолининг узоғини яқин қилишга кўмаклашади.

Энди бевосита рақамларга мурожаат қилсак. Вилоятдаги туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларида сақланаётган 4 ярим миллионга яқин далолатнома ёзувлари мавжуд. Шундан 2 ярим миллиондан ортиқ далолатнома ёзувлари “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилган. Бу кўрсатгичлар жами далолатнома ёзувларининг 58 %ни ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мазкур қарор рақамлаштириш ишларни янада жадаллик билан олиб борилишига хизмат қилади ҳамда ФҲДЁ идораларида сақланаётган ҳужжатларни электрон кўринишга келтиришда малакали ва жонкуяр ходимларининг кўрсатган жонбозликлари туфайли вилоятдаги қоғоз шаклидаги ҳужжатларни шу йил якунига қадар ниҳоясига етказиш имконини беради.

Илхомжон Абдусатторов, ДХА Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи