Ижтимоий тармоқларда карантинда ҳокимлардан бири майшат ташкил қилиб, ўйинга тушгани акс этган видео тарқалди. Видеода Уйчи тумани ҳокими кўриниш берган бўлиши мумкин.

Видеода ҳоким ўзининг мусиқий санъатдан хабардор эканини хонадонга йиғилганларга чиройли тарзда намоён этган. Шунингдек, видеода унга ҳоким ўринбосари ҳам ҳамрохлик қилгани айтилмоқда.

Қўшимча қилинишича, майшат айнан карантин кучайтирилган 26 июль шанба кунида ташкил этилган. Мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берилганича йўқ.