3 август куни Effect.uz мухбирлари Акмал Эшонхонов ва Рухсора Баҳромзода бир кун давомида Тошкент вирусология илмий текшириш институти клиникасидан махсус репортаж тайёрлади. Бугунгача бу репортажнинг 5 та қисмини омма эътиборига ҳавола қилишга улгурдик. Журналистларга клиника бош шифокори Муҳайё Асилова ҳамроҳлик қилиб, айрим беморлар ҳақида маълумот берди.

 

“Ҳаммамизни яшагимиз келади, ҳаммамизни ҳаётда қолишимиз келади. Опажон мани қутқаринг, илтимос ўтинаман дейди. Биз Худо эмасмиз, афсуски. Айрим ҳолатда ожизмиз, бу жуда ҳам қийин. Шундан кейин рухан ва қалбан эзилади шифокор. Чунки булар ҳали ёш, жуда ҳам ёш. Мен одамлардан нимани сўрайман, агар касал бўлсангиз вақтли бизга мурожаат қилинг. Вирус белгилари сездингизми, ҳарорат 38 градусдан юқорими, аҳвол оғирлашиб боряптими, демак инсон ўз ҳаёти учун курашиши керак бўлади.

Вақтли мурожаат қилинг, вақтли. Шунда биз беморларни вақтли йўқотмаймиз, шунда бошқача бўлиши мумкин холос фақат. Чунки, ўлим бўлмасин, қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз, фақат юқоридаги сўзларим илтимос тариқасида мурожаат қиламан. Касаллар жуда ҳам кўп, 5-6 соат давомида ҳар бир бемор билан гаплашиб, интервью олиб беришим мумкин. Лекин уларнинг ҳаммасида дард битта.

Ҳаммаси бизга умид кўзи билан қарайди, ёрдам беринг, яшашни истайман дейди. Авваламбор Худо бизга куч бериб, ўлим кам бўлсин. Бошқа шифохоналарга ўхшаб, бизнинг клиникада ҳам ўлим кам бўлсин. Шу ердан умид олиб кетган ҳар бир бемор, соғлом чиқиб кетсин”, дейди бош шифокор.

Муҳайё Асилова 32 йилдан бери шу соҳада фаолият олиб боради, аммо бу унинг ҳаётидаги илк қийин кунлар. Ўлимларни кўравериб, кўз ҳам чарчаган. Шифокор ҳали бундай оғир вазиятга ҳеч қачон дуч келмаган. Ҳеч қачон Ўзбекистондаги шифохоналар, беморлар билан тўлиб кетмаган эди.

“1988 йилда ўқишни битирган бўлсам, 32 йил деганда бундай қийин вазиятни биринчи марта кўришим. Биринчи марта бундай ҳолатни кўришим. Тошкентда Вирусология 1996 йилда очилган бўлса, шу вақт мобайнида ишлаб келаман, аммо ҳеч қачон бундай бўлмаган эди. Бу биринчи марта!”, дея тарифлайди шифокор.

Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, орамизда ҳалол ва харом нималигини билмайдиган, бир инсон ҳаётига панжа ортидан қарайдиган шифокорлар ҳам мавжуд. Аммо бу клиникада бундай тиббиёт ходимлари борлиги эҳтимолдан йироқ. Навбатдаги бемор 3 кун аввал клиникага олиб келинган ва жадал даволаниш бўлимига ётқизилган. Бу аёл келганида оғир аҳволда бўлган, ҳозир эса умуман бошқача аҳвол.

“Мен бир гапни айтмоқчиман: бу шифокорлар шунчаки робот экан. Нон-сув ичмасдан кечгача қарашяпти. Шу ерда ишлаётганларнинг барчасига гап йўқ. Овқатларига ҳам гап йўқ, бунақасини ҳаётимда кўрмагандим. Шароитлардан розиман, барака топишсин. Кўчаларда вазиятни кўриб, аммо ҳис қилмаётганлар, менсимаётганларга эса яна бир гап айтмоқчиман. Шундай юртдошларимизга инсоф берсин. Ўз ҳаёт ўз қўлида, албатта”, дейди беморлардан бири.

Жадал даволаниш бўлимидаги шифокорлар хонаси ҳам беморларни мажбурликдан қабул қилган. Чунки бўш ўриннинг ўзи мутлақо мавжуд эмас. Ҳатто шифокорлар хонасида ҳиндистонлик бемор ҳам даволанмоқда.

“Миннатдорман! Барча докторлар менга яхши қарашяпти ва улар менга жуда катта ёрдам беришяпти. Буни сездим! Мен Ҳиндистонданман, у ерда ҳам аҳвол оғир, чунки у ерда аҳоли жуда кўп”, дейди ҳиндистонлик коронавирусга чалинган бемор.

Хуллас бу касаллик шунчаки ўйинчоқ эмас, у бугунгача нечи миллион инсонни у дунёга олиб кетди. Айнан Ўзбекистонда ҳам қурбонлар сони расман 211 нафарга етди. Бу ҳозирча очиқланмаган ҳақиқатдан йироқ маълумот. Бироқ бу сон шундай қотиб қолишини жуда ҳам истаган бўлар эдик,