ДТМ директори Мажид Каримов Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган тест синовларига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида тест синовлари учун 10 000 тага яқин ўринли жой тайёрланган, синовлар икки сменада ташкил қилиниб, бир кунда 20 мингга яқин абитуриент тест топширишига имкон яратади.

Республика бўйича бир кунда 100 мингта одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда.

Тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. 1 ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинетда билса бўлади”, – дейди Мажид Каримов.