Кеча, Тошкентда кўп қаватли уйларнинг “подвал”ида яшаб келаётган оила ҳақида маълумот берилган эди.

Айтилишича, қўлида 3 ойлик чақалоғи билан кўчада қолган она ёрдамга муҳтож эди. Видео тарқалгач, Effect.uz мухбирлари журналистик суриштирув ўтказиб, Янги Чоштепа ҳудудидаги Узар кўчасига боришди.

 

Бу жойга сенаторлар Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов ва Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов келиб, ҳолатни ўз кўзи билан кўрди ва ночор қолган оилани вақтинчалик уйга кўчиришди.

Махсус репортажни тез орада Effect.uz ахборот агентлигининг барча ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.