Минскда интернет ва ижтимоий тармоқлар фаолияти тикланди, бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, бугун 6:50да (Тошкент вақти билан 8:50) Facebook, WhatsApp, Telegram ва бошқа манбалар бир вақтнинг ўзида ишга туширилди. Хабарингиз бор Минскда республикада президент сайловлари ўтказилгандан бери узилиб қолган эди.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатни 26 йилдан ортиқ бошқарган Александр Лукашенко ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Якшанба куни кечқурун, овоз бериш натижаларидан норози бўлган фуқаролар кўчаларга чиқишди ва оммавий намойишларни уюштиришди.

Facebook Comments