Жорий йилнинг 14-18 октябрь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ўтказилиши сўроқ остида турган эди. Бутунжаҳон таэквондо консуллиги коронавирус пандемияси сабаб мазкур мусобақанинг бекор қилингани ҳақида расмий хабар берди.

Афсус билан шуни маълум қиламизки, бу йил Софияда ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказа олмаймиз. Мазкур мусобақага катта тайёргарлик кўраётган ёш таэквондо усталари учун чуқур афсусдамиз. Шуни доимо ёдда сақлашимиз керакки, спортчиларимизнинг саломатлиги доимо бизда биринчи ўринда туради. Мусобақа 2022 йилга кўчирилади ва аминманки, София шунда унутилмас мусобақа тақдим қилади”, – деди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чой.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ЖЧ олдидан халқаро ташкилотнинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ҳам ўтказилиши керак эди. Маълум қилинишича, ушбу тадбир онлайн тарзда ташкил қилинади.

Маълумот учун, Болгария ҳукумати томонидан чет элдан келган вакиллар учун мажбурий 14 кунлик карантин эълон қилинган.