Ўзбекистон ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида 138та давлат орасида 52-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Global Firepower хабар бермоқда.

Ўзбекистон Сингапурдан кейинги ўринда. Аммо Беларусни ортда қолдирган. Марказий Осиё минтақасида ҳарбий қудрат жиҳатдан Ўзбекистон етакчи позицияни эгаллаган. Рейтингда биринчи ўринни – АҚШ, иккинчи поғонани – Россия, учинчи ўринни – Хитой эгаллаган. Биринчи кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.

Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон – 63 ўрин, Туркманистон – 77 ўрин, Афғонистон – 78 ўрин, Тожикистон – 94 ва Қирғизистон – 98 ўринларни эгаллашган.